Марғилонда "Янги Ўзбекистон" қурилиши бошланди

    Президентимиз Фарғона вилоятига ташрифи чоғида Марғилонда "Янги Ўзбекистон" массивини қуриш бўйича мутасаддиларга топшириқ берган эди.

    Бугун 35 минг аҳоли яшашига мўлжалланган "Янги Ўзбекистон" массивининг қурилишига тамал тоши қўйилди.

    Қурилиш учун шаҳар чегарасидаги майдон танланди. Бу ерда Марғилон маҳаллаларидан оқсоқоллар, меҳнат фахрийлари тўпланди. Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов ва вилоят ҳоким Хайрулла Бозоров улар билан суҳбатлашди. Давлатимиз раҳбарининг марғилонликларга тилаклари етказилди. Сўнгра анъанага кўра, улуғ ният ижобати йўлида қуръон тиловат қилинди.

    Марғилоннинг "Янги Ўзбекистон" массиви 75 гектардан иборат бўлиб, унга 87 та кўп қаватли бинолар қурилади. Бу ерда 6012 та хонадон уй тўйи қилиши кутиляпти. Бундан ташқари, иккита мактаб, 6 та мактабгача таълим муассасаси, 2 та оилавий поликлиника, 2 та лицей, бизнес маркази ҳамда савдо ва маиший хизмат мажмуалари жойлаштирилган.

    Лойиҳага кўра, 35 гектар майдонда илмий марказ, шоир ва санъаткорлар хиёбони, Ўзбекистонда ягона мақом театри, юридик институт, меҳмонхоналар, хиёбону сайлгоҳлар барпо этилади.

    Қурилиш ишлари учун ҳукумат бир йил муддат берди. Шунингдек, аҳолига имтиёзли муддат ва кам фоизли ипотека кредити берилиши ҳам шу бугун расмий ҳужжатларга муҳрланди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates