Бу ҳақда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати хабар берди.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Самарқанд вилоятида яшовчи Н.С. содир этганлиги аниқланди.
Маълумотларга кўра, гумонланувчи Н.С. жабрланувчи Т.К. ва Р.З.га "СМС" хабарнома (сохта ҳавола) юбориш орқали шахсий маълумотларини қўлга киритиб, уларнинг банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олган ва уларнинг номидан 13.500.000 сўм ва 12.300.000 сўм онлайн кредит расмийлаштириб, ўша вақтнинг ўзида мазкур пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк пластик картасига ўтказиб олган ва ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Н.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169 моддаси 3 қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддаси 3 қисми "б" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган, — дейилади хабарда.