Андижонда 22 нафар фуқаро коньякдан заҳарланди

    Шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий ёрдамга қарамасдан, уларнинг 5 нафари вафот этган.

    Андижон вилояти прокуратурасининг хабар беришича, шу йилнинг 22-26 декабрь кунлари Андижон вилоятида 22 нафар фуқаро Ўзбекистон Республикаси акциз маркаси ёпиштирилган “Ўзбекистон” номли коняк спиртлик ичимлик истеъмол қилганликлари оқибатида шифохонага ўткир заҳарланиш ташхиси билан ётқизилган.

    Шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий ёрдамга қарамасдан, уларнинг 5 нафари вафот этган.

    Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

    «Mазкур жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси терговчилари раҳбарлигида тузилган вилоят ИИБ тергов департаменти, ИЖҚК департаменти терговчиларидан иборат тезкор тергов гуруҳи томонидан олиб борилмоқда», дейилади хабарда.
    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates