Андижонда 4 тоннадан зиёд Аи-92 бензини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

    Ушбу бензин ёқилғисини Фарғона шаҳрида жойлашган «МЧЖ»га қарашли корхонадан ҳеч қандай ҳужжатларсиз жами 47 млн 900 минг сўмга сотиб олинган.

    Андижон шаҳрида 4 тоннадан зиёд Аи-92 маркали бензин ёнилғиси ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди, деб хабар бермоқда «Ўзенергоинспекция».

    Ички ишлар вазирлигининг Андижон вилоят бошқармаси ва «Ўзенергоинспекция» Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Андижон шаҳри, «Ишчилар» МФЙ истиқомат қилувчи фуқаро М.Ш. ўз хонадонида техник талабларга зид равишда бензин ёқилғисини сотаётганлиги малум бўлди.

    Хусусан, ушбу хонадонда бўлган юк автомашинадан жами 4 тонна 910 литр Аи-92 маркали бензин ёқилғисини бўш елим идишларга қуйиб олинаётганда аниқланди.

    Олиб борилган суриштирув ишлар натижасида ушбу бензин ёқилғисини Фарғона шаҳрида жойлашган «МЧЖ»га қарашли корхонадан ҳеч қандай ҳужжатларсиз (юк хати, шартномасиз, сертификатсиз) жами 47 млн 900 минг сўмга сотиб олинганлиги маълум бўлди.

    Мазкур ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддалари билан қонуний чоралар кўрилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates