Андижонда «Digital School» ва Инкубация марказлари ўқитувчилари учун малака ошириш курслари ташкил этилди

    Таълим 7 апрел 2022 2831

    «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегияси доирасида вилоят миқёсида замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш, IT таълимни ривожлантириш, ахборот технологиялари соҳасида ёшларни касбга тайёрлаш ва йўналтириш тизимини амалга ошириш мақсадида «Andijan digital city» технопаркининг IT-академиясида шаҳар ва туманлардаги умумтаълим мактаблари негизида ташкил этилган «Digital School» марказлари ва олийгоҳлардаги Инкубация марказлари ўқитувчи ходимлари учун Веб дастурлашнинг «Foundation» (HTML, CSS, Python) ўқув дастури бўйича бир ойлик малака ошириш курслари ташкил этилди.

    Малака ошириш бўйича ўқув курсларида бугунги кундаги замонавий IT дастурларни ўрганиш ва улардан фойдаланиш имкониятлари яратилди.

    Лойиҳанинг асосий мақсади тингловчиларни ахборот технологиялари бўйича билим ва малакаларини ошириш, олган билимларини ўзининг иш жойида татбиқ қилиш орқали ёшларни замонавий касбларга ўргатиш ҳисобланади. Ушбу амалиёт келгусида вилоят марказига етиб кела олмайдиган ўқувчи ёшларни ва олийгоҳлардаги талабаларни дастурлашнинг бошланғич билимларини ўзлаштиришида имкон яратади.

    Малака ошириш курслари якунида тингловчилар дастур орқали яратган кичик лойиҳаларини тақдимотини ўтказдилар ва уларга IT сертификатлар тақдим этилди, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.