Андижонда Кобальт пиёдани уриб юборди

    Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида олган тан жароҳатлари туфайли қизча шифохонага ётқизилган.

    Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар берди.

    Шу йилнинг 08 июль куни, Андижон шаҳар Ўзбекистон кўчаси "Корзинка" супермаркет олдидаги тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойида, ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган А.Х. ўзининг "Кобальт" русумли транспорт воситасида ҳаракатланиб келаётган вақтида, йўлнинг ўнг тарафидан чап тарафига кесиб ўтиш учун ўтаётган пиёда, 2014 йилда туғилган Т.С.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан, Андижон шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates