Андижонда мураккаб юрак жарроҳлиги операцияси ўтказилди

    Саломатлик 23 январ 2021 3623

    Академик В.Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази юрак жарроҳлиги бўлими бошлиғи тиббиёт фанлари доктори Улуғбек Ахмедов раҳбарлигидаги шифокорлар бригадаси ҳамда Андижонлик шифокорлар юракнинг мураккаб операциясини ўтказди.

    Юракнинг чап қоринчаси аневризмасини олиш ва тромбоэктомияси, юрак қоринчалараро артерияси эндоартериоэктомияси, тўрт юрак артериясини шунтлаш операциясини ўтказилган беморга "Юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси III даража, инфарктдан кейинги кардиосклероз, фунционал синф III, сурункали юрак етишмовчилиги II б, фракцион ажралиш 40 фоиздан пастлаши" ташхиси қўйилган эди.

    Операция муваффақиятли ўтди. Бемор тартибга кўра, реанимацияда бўлди, саломатлик ҳолатига кўра умумий палатага ўтказилди.

    Пойтахтлик мутахассислар ёрдамида умумий ҳолатда яна шундай 4 та операция ўтказилиши режалаштирилган.

    Андижон вилоят соғлиқни сақлаш

    бошқармаси Ахборот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates