Кенияда тўғон бузилиши оқибатида 42 киши ҳаётдан кўз юмди

    Кения марказида тўғоннинг бузилиши оқибатида 40 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда Накуру округи губернатори Сьюзан Кихика маълум қилди.

    “Дастлабки маълумотларга кўра, 42 киши ҳаётдан кўз юмди”, дея губернатор сўзларидан иқтибос келтиради Agence France-Presse. Йўқолганлар бор, уларни қидириш ишлари олиб борилмоқда”. Расмийларга кўра, тўғоннинг бузилишига икки ойдан бери давом этаётган ёғингарчилик сабаб бўлган.

    Кенияда сув тошқинлари ва кўчки қурбонлари сони 118 нафарга етди. Кўплаб йўллар сув остида қолиб кетди, 130 мингдан ортиқ одам уйини ташлаб кетишга мажбур бўлди. Уларнинг аксарияти ҳукуматдан ёрдам сўраб пойтахт Найробига келган, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates