Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, шу йилнинг 3 июль куни тушдан кейин соат 15:59ларда Андижон шаҳар «Саноат» МФЙ Саноат кўчасида жойлашган Уй жой коммунал хўжалиги тасарруфидаги Оилавий ётоқхона ҳудудида жойлашган ҳожатхона ва омборхонанинг том қисмида ёнғин чиққанлиги бўйича Андижон ФВБга хабар келиб тушди.
Хабарга асосан ҳодисани бартараф этиш учун воқеа жойига 2 та ёнғин ўчириш гуруҳи юборилди.
Ёнғин соат 16:03да буткул ўраб олиниб, 16:20да буткул ўчирилди.
Маълумотларга кўра, ёнғин натижасида ҳожатхона ва омборхонанинг 50м.кв том қисми ёниб зарарланган. Ёнғин натижасида тан-жароҳат ҳолатлар қайд этилмади.
Ҳозирда, ёнғин содир бўлиш омиллари ва моддий зарар аниқланмоқда.