Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари давлат томонидан ҳам қўшимча қўллаб-қувватланади

    Вазирлар Маҳкамаси “Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотларини давлат томонидан қўшимча қўллаб-қувватлашга оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” қарор қабул қилди.

    Унга мувофиқ:

    Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун ажратилган кредитларнинг бир қисмини қоплаш учун компенсация тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом;

    Нодавлат умумий ўрта таълим хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига коммунал харажатларининг бир қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

    Мазкур қарор 2025 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.

    Маълумот учун:

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш ва ушбу жараёнга тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш имкониятларини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2024 йил 31 январдаги ПҚ-49-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида 2025 йил 1 январдан бошлаб:

    нодавлат умумий урта таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан бозор фоиз ставкаларида миллий валютада ажратиладиган, қиймати 20 миллиард сўмгача бўлган кредитлар бўйича, фоиз ставкасининг Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошадиган, лекин унинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун Давлат бюджети ҳисобидан компенсация тақдим этилиши;

    нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари учун биноларни янгидан қурган ёки ўзининг бино ва иншоотларида умумий ўрта таълим фаолиятини йўлга қўйган тадбиркорлик субъектларига 5 йил муддатга ушбу таълим ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ бўлган коммунал харажатларининг 50 фоизи Давлат бюджетидан қоплаб берилиши белгиланган эди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates