Аниқланишича, ҳолат Олтинкўл туманидаги 38-умумтаълим мактабида бўлиб, 8-синф ўқувчиси Қ.M. (ўғил бола) синф хонада пиротехника воситаларидан фойдаланган. Бунга жавобан мактаб директори гўёки тарбиявий мақсадда Қ.M. ни ва синфдаги бошқа бир неча болаларни калтаклаган.
Андижон вилояти ММТБ томонидан ишчи гуруҳи тузилиб, ҳолат ўрганилди.
Мазкур ҳолатда мактаб директори М.М ўқувчиларга нисбатан педагогик этика қоидалари доирасида муносабатда бўлмагани сабабли эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, ҳозирда ҳужжатлар расмийлаштирилаётир.