Тошкентда ўқитувчи мушукни мактаб деразасидан ташлаб юборди

    Ижтимоий тармоқларида Тошкентдаги 62-мактабда ўқитувчи мушукка шафқатсизларча муносабатда бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.

    Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати маълумот берди.

    Қайд этилишича, Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги 62-сонли умумтаълим мактабида жорий йилнинг 27-сентябрь куни соат 17:30 лар атрофида 7-“Г” синф ўқувчилари она тили дарсига ўзбошимчалик билан мушук олиб кирган. Ўқитувчи Д. Х. ўқувчиларни дарс машғулотлари пайтида чалғимасликлари учун мушукни деразадан ташлаб юборган.

    Шундан сўнг мушук ветеринар шифокор кўригидан ўтказилиб, жиддий жароҳат етмаганлиги аниқланди.

    Воқеадан сўнг, мактаб маъмурияти томонидан йиғилиш ўтказилиб, ўқитувчи ҳамда ўқувчиларга атроф-муҳит, табиат ва жониворларни асраб-авайлаш барчанинг бурчи эканлиги тушунтирилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates