Андижонда пропан ташувчи автомобилдан газни тўкиш вақтида ёнғин келиб чиқди

    Ижтимоий тармоқларда Андижондаги газ тўлдириш шохобчасида ёнғин содир бўлгани ҳақидаги видеотасвирлар кенг тарқалди.

    Вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг маълум қилишича, бугун, 5 сентябрь куни соат 12:05да Андижон туманида жойлашган автомобилларга суюлтирилган ва сиқилган газ тўлдириш шохобчаси ҳудудида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида бошқармага мурожаат келиб тушган.

    Хабарда айтилишича, газ тўлдириш шохобчаси ҳудудида тахминан 5 тоннали ёқилғи сақлаш сиғимига эга «МАН» русумли ёқилғи ташувчи автомобили цистернасидан пропан суюлтирилган газни тўкиш вақтида технологик жараён бузилиши оқибатида ёнғин келиб чиққан.

    Ёнғин-қутқарув бўлинмалари ҳодиса жойига соат 12:13 да етиб бориб, ёнғин соат 12:26 да ўраб олинган ҳамда 13:03 да тўлиқ бартараф этилган.

    Фавқулодда вазиятлар бошқармаси берган маълумотларга кўра, мазкур ҳодиса оқибатида тан-жароҳати олганлар аниқланмаган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates