Андижонда қўшимча 1 035 та хонадон электр энергияси билан таъминланади

    Энергетика 21 октябр 2021 1319

    Андижон вилоятининг электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ тасарруфидаги 220 кВ кучланишли «Хакан» подстанциясига 200 МВА янги замонавий трансформатор ўрнатилди.

    Шу вақтга қадар 103 фоиз ўта юклама билан ишлаётган 220 кВли «Хакан» подстанциясида жорий йилда 1 та 125 МВА трансформатор ўрнига 200 МВАли трансформатор ўрнатилиб, вилоятда жами 75 МВА қўшимча қувват яратилди.

    Каттароқ қувватга эга ушбу трансформаторнинг ўрнатилиши вилоятни электр энергияси билан таъминлаш учун қарийб 207 минг кВт/соат қўшимча қувватни етказиб бериш имконини беряпти. Бир хонадонда бир ой давомида ўртача 200 кВт/соат электр энергияси истеъмол қилинишини ҳисобга олсак, бу қувват ҳажми 1 035 та қўшимча хонадонни таъминлаш имконини беради.

    Амалга оширилган ишлар натижасида, Андижон шаҳри, Андижон, Олтинкўл, Избоскан, Жалақудуқ ва Хўжаобод туманларининг куз-қиш мавсумида электр энергия таъминоти яхшиланишига эришилди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates