Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Шу йилнинг 10 июль куни тунги соат 23:30ларда, Андижон тумани "Терактаги" МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-112 "Фарғона ҳалқа йўли" автомобиль йўлининг 154 км.да, ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган У.Ш. ўзининг Тracker русумли транспорт воситасини ҳаракат чоғида тезликни меъёридан ошириши оқибатида бошқарувни йўқотиб, зовурга тушиб кетди.
Ҳодисаси оқибатида, автомашинанинг олди ўриндиғида йўловчи сифатида кетаётган, 2004 йилда туғилган Т.А. тан жароҳати олиб шаҳар шифохонасига ётқизилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан, Андижон тумани ИИБ ЙҲХГ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.