Илҳом Алиев: Боку ва Ереван тинчлик шартномаси бўйича келишувга яқин турибди

    Томонлар 11-22 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган БМТнинг СОР29 иқлим конференциясидан сўнг музокараларни давом эттиради, деди Озарбайжон президенти.

    Озарбайжон ва Арманистон тинчлик шартномаси матни бўйича якуний келишувга эришишга яқин турибди ва 11-22 ноябрь кунлари Бокуда бўлиб ўтадиган БМТнинг иқлим бўйича СОР29 конференциясидан кейин музокараларни давом эттиради. Бу ҳақда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Германия канцлери Олаф Шольц билан телефон орқали мулоқотда маълум қилди, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

    “Озарбайжон президенти Арманистоннинг тинчлик шартномаси матни бўйича ўз таклифларини сезиларли даражада кечиктиргани жараёнга салбий таъсир кўрсатганини таъкидлади, бироқ шунга қарамай, томонлар ҳужжат матни бўйича якуний келишувга эришиш ва музокаралар олиб боришга яқин турибди. СОРдан кейин музокаралар давом этади”, дейилади баёнотда.

    Ўз навбатида, Шольц Германия Озарбайжон ва Арманистон ўртасида тинчлик ва яхши қўшничилик муносабатлари ўрнатилишини қўллаб-қувватлашини айтди ва томонларни “дадил қадамлар ташлаш”га чақирди.

    Германия канцлери, шунингдек, мамлакатидаги мавжуд сиёсий вазият туфайли COP29 иқлим конференциясида етакчилар саммитида иштирок эта олмаслигини айтди, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates