Tesla заводи қурилишига қарши чиққанлар дарахтлардан тушишдан бош тортди

    Берлин яқинидаги Tesla заводининг кенгайтирилишига қарши чиққан ва полициядан қочиб, дарахтлар устида яширинган иқлим фаоллари пастга тушишдан бош тортди.

    Бу ҳақда Spiegel журнали маҳаллий полицияга таяниб хабар берди.

    Дастлаб, фаоллар лагернинг бир қисмини вақтинча бўшатишлари керак эди, шу орқали бу ҳудуддаги ерларда портловчи эски снарядлар мавжудлигини текширилиши керак эди. Бироқ, Грюнхайде жамоасининг расмийлари чоршанба кунидан бери “жамоат хавфсизлигига амал қилинмагани ва тартибнинг бузилгани” туфайли ўрмонга киришни бутунлай тақиқлади.

    Атроф-муҳит фаоллари Tesla компаниясининг кенгайиши учун 100 гектардан ортиқ ўрмоннинг кесилишига қарши чиқишмоқда. Февраль ойида улар Берлин яқинида лагер ва дарахтларда ўзларига тахталардан бошпана қуришди. Бир кун олдин полиция лагерни буза бошлади. Фаолларнинг аксарияти ҳуқуқ-тартибот ходимлари пайдо бўлганидан кейин ўз ихтиёри билан кетишди, бироқ баъзилари яширинган жойларини тарк этишдан бош тортди, деб хабар беради report.az.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates