Германия ва Франция ТИВ раҳбарлари Асад режими қулаганидан бери илк бор Сурияга келди

    Германия ва Франция ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари Анналена Бербок ва Жан-Ноэль Барро Сурияга ҳокимиятни эгаллаб олган гуруҳ раҳбари Аҳмад ал-Шараа ҳамда Сурия фуқаролик жамияти вакиллар билан Европа Иттифоқи номидан музокаралар ўтказиш учун келди.

    Бербокнинг баёнотида Германия Сурия халқига ҳокимиятнинг тинч йўл билан ўтишига ёрдам беришни исташи, бироқ янги Сурия жамияти этник ёки диний гуруҳдан қатъи назар, барчага сиёсий жараёнда ўз ўрнига эга бўлиши ва ҳуқуқлари ва ҳимоясини кафолатлаган тақдирдагина қайта тикланиш содир бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

    Бербок ва Барро Башар Асад режими қулагандан кейин Дамашққа ташриф буюрган Европа ташқи ишлар вазиликларининг биринчи раҳбарлари бўлди.

    8 декабрь куни Сурия президенти Башар Асад ҳукумат кучларига қарши бўлган исломий жангарилар Дамашққа кириб, ҳокимиятни қўлга олди. Асаднинг ўзи қочиб, унга бошпана берган Москвадан паноҳ топди. Асадга қарши чиққан кучларга “Ҳайъат Таҳрир аш-Шом” гуруҳи етакчилик қилган, унинг раҳбари аввал ўзини Абу Муҳаммад ал-Жулоний деб атаган Аҳмад Ҳусайн ал-Шараадир.

    Башар Асад режими қулаган куннинг эртасига Европа ҳукуматлари суриялик қочқинларнинг бошпана сўровларини кўриб чиқишни оммавий равишда тўхтата бошлади, деб хабар беради meduza.io.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates