Ангрен иссиқлик электр станциясида умумий қуввати 600 МВт бўлган 2 та янги энергоблок қурилади

    Энергетика 24 январ 2022 2351

    Ангрен иссиқлик электр станцияси Ангрен шаҳри ва унинг атрофидаги аҳоли истеъмолчиларини, шунингдек, барча ижтимоий соҳа объектларини электр ва иссиқлик энергияси билан таъминлашда муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.

    Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати хабар беришича, станция томонидан йилига 1 млрд 300 млн кВт.соат электр энергияси ҳамда 420 минг Гкал иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилади.

    Ушбу ишлаб чиқарилган электр ва иссиқлик энергияси Ангрен шаҳри ва унинг атрофидаги ҳудудларнинг электр энергиясига бўлган талабини 100 фоиз қоплайди.

    Маълумки, мамлакатимиз электр энергетика соҳасида ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантириш мақсадида замонавий энергия самарадор технологияларни жорий этиш чоралари кўрилмоқда.

    Хусусан, Ангрен ИЭСда ҳар бирининг қуввати 300 мегаваттдан бўлган 2 та кўмир ёқилғисида ишлайдиган янги, замонавий энергоблоклар қурилиши режалаштирилган бўлиб, улар 2024-2025 йилларда ишга туширилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates