Тошкент шаҳрига кириш учун тўртта дарвоза қурилиши мумкин

    Toshkent Invest компанияси пойтахтга тўртта кириш дарвозасининг эскиз лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича очиқ халқаро танловини эълон қилди.

    Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

    «Ушбу лойиҳа замонавий ва анъанавий ғоялар уйғунлашган ҳолда Тошкентни ўзгартириш йўлидаги яна бир қадам бўлади. Биз шу йилнинг ўзида қурилиш ишларини бошлашни режалаштирганмиз ва сизнинг ижодий куч-ғайратингиз ҳамда ғояларингиз ушбу ўзгаришларнинг асосига айланади. Сиз ижодий жамоаларга қўшилишингиз, Ўзбекистонлик мутахассислар иштирок этадиган гуруҳлар тузишингиз мумкин», — дейилади хабарда.

    Танлов шу йилнинг 31 октябридан бошланади ва унда ўзбекистонлик ва хорижлик барча иштирокчилар қатнаша олади.

    Келгусида дарвозалар шаҳарнинг Роҳат, Бектемир, Эркин ва Учқаҳрамон постлари ҳудудида ташкил этилиши режалаштирилган.

    Танлов бўйича муҳим саналар:

    • 31 октябрь — аризаларни қабул қилиш бошланиши;
    • 7 ноябрь — аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати;
    • 11 ноябрь — финалчилар эълон қилиниши;
    • 30 ноябрь — танлов ғолибини эълон қилиш.

    Иштирокчи бўлиш учун 2024 йил 7 ноябрдан кечиктирмай танловнинг info@tashkentinvest.com электрон манзилига ариза юбориш лозим.

    Танлов ЮНEСКО тавсияларига мувофиқ ўтказилади ва ғолиблар қуйидаги мукофотлар билан тақдирланади:

    • биринчи ўрин — 100 миллион сўм;
    • иккинчи ўрин — 50 миллион сўм;
    • учинчи ўрин — 30 миллион сўм.
    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates