Анор Фарғонанинг хориждаги брендларидан бирига айланмоқда

    Бугунги кунда Фарғона вилоятида жами анор боғлари майдони 2018 йилда 861 гектарни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2021 йилда 30 фоизга кўпайиб 1120 гектарга етди.

    2022 йилда эса вилоятда анор боғлари 190 тадан, уларнинг умумий майдони 2500 гектардан ортди. Эътиборлиси, 155 та боғ ва 2100 гектардан зиёд анорзор майдони Қува туманида жойлашган.

    2021 йилда 6500 тоннага яқин анор 12 та хорижий давлатларга экспорт қилинди. Жорий йилда эса Фарғонада 12 минг тоннадан зиёд анор йиғиштириб олиниши кўзда тутилган бўлиб, айни кунда экспорт жараёнлари авжида. Анор пишиб етилганидан сўнг ўтган қисқа давр мобайнида қиймати 1,4 миллион долларлик 1,5 минг тонна анор экспортга расмийлаштирилди.

    Анорлар асосан Россия, Корея, Монголия, Қирғизистон ва Украинага экспорт қилинмоқда. Корея Республикасига анорлар авиарейс билан, қолган давлатларга эса юк автотранспорт воситаларида экспортга чиқарилмоқда.

    Вилоятимизда анор экспорти билан ҳозирда 70 га яқин тадбиркорлар фаол шуғулланмоқда.

    Анор етиштириш нафақат Қува туманида, балки Қувасой шаҳри, Боғдод, Тошлоқ, Қўштепа, Риштон ва Ўзбекистон тумани каби бошқа ҳудудларда ҳам ривожланиб, йиғиб олинаётган ҳосиллар хорижда ўзига хос Фарғона брендига айланмоқда. Энг муҳими, ушбу йўналишда доимий ва мавсумий янги иш ўринлари кўпайиб, аҳоли даромад манбалари яратилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates