Шунингдек, TikTok видеоҳостинг хизмати фаолияти қайта кўриб чиқилиши кераклиги, халқаро ҳамжамият тартиб-қоидаларига амал қилиш зарурлиги таъкидланган.
TikTok билан боғлиқ ишни ҳозирда Калифорния Марказий округи суди кўриб чиқаётгани айтилган. Суд даъвогарлар мурожаатини тўла ўрганиб чиқиб, сўнгра жараёнларни бошлаши билдирилган.
"Даъво аризасига кўра, 2019 йилдан ҳозирги кунгача TikTok болаларга оддий аккаунтларни яратиш ҳамда платформада катталар ва бошқалар иштирокида қисқа форматдаги видео ва хабарлар жойлаш, кўриш ва тарқатишга атайлаб рухсат берган", дейилади Калифорния суди хабарида.
Даъвогарлар TikTok раҳбариятидан платформага ота-она назорати тизимини қўшиш ҳамда катталар назоратисиз очилган вояга етмаганлар аккаунтларини ўчиришни талаб қилган. Шунингдек, шахсий маълумот йиғиш тизимини соддалаштириш таклиф қилинган.