Ёзги Олимпия ўйинларида дзюдо бўйича аралаш жамоавий баҳсларида бронза медали учун ўтиш баҳсида Ўзбекистон Жануби Кореяга 2:4 ҳисобида мағлуб бўлиб, медаллар учун курашдан чиқди.
Гулноза Матниязова -70 кг вазн тоифасида Ким Жисуни иппон билан мағлуб эди. Татамига чиққан Диёра Келдиёрова -57 кг вазн тоифасида Ха Ми-мини иппон билан ютди.
Давлат Бобонов -90 кг, вазн тоифасида Ли Ён Хванга ютқазди. +70 кг, вазн тоифасида татамига чиққан Ирисхон Қурбонбоева Ким Ха-Юнга имкониятни бой берди. Алишер Юсупов ҳам +90 кг вазн тоифасида Ким Минджон тўқнаш келиб, ютқазиб қўйди. -73 кг вазн тоифасида татамига чиққан Муроджон Йўлдошев 10 минутга яқин кечган баҳсда ютқазиб қўйди. Шу тариқа, Ўзбекистон медалсиз қолди.