Оқолтин туманида юқори технологик ташхислаш ва даволаш амалиётлари йўлга қуйилди

    Бундан бир ярим йил муқаддам, Сирдарё вилояти Оқолтин туман тиббиёт бирлашмаси, унинг хирургия бўлими ўрнида 50 ўринга мўлжалланган Туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир юрак қон томир маркази фаолияти йўлга қўйилганди.

    Унга Жаҳон банкининг шошилинч тиббий ёрдамни ривожлантириш фонди маблағи ҳисобидан энг сўнги русумдаги Apelium стационар рентген аппарат, Hemilton C-1 ўпка сунний нафас аппаратлари, Видеогастроскоп тўплами, Видеобронхоскоп тўплами, ЭКГ аппаратлари, КШС, та ПЦР аппарат, биохимик анализатор, гематологический анализатор тўплами, лаборатория центрифугаси тўплами, иммунофермент анализатор, МСКТ аппарати, гемодиализ аппаратлари, ЭОП рентген ҳамда мобиль рентген аппарати, УТТ аппарати, лапароскопик аппарати келтирилиб ўрнатилди.

    Бунинг натижасида Оқолтин, Сардоба, Мирзаобод туманининг 134 247 нафар аҳолисига шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш имкони туғилди. Бунга қадар, ушбу туманлар аҳолиси шошилинч тиббий ёрдам учун қарийб, 50-80 километр узоқликда жойлашган Республика шошилинч ёрдам маркази Сирдарё вилоят филиали ва турдош тиббиёт муассасаларига мурожаат қиларди.

    — Туманда Туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир юрак қон томир маркази фаолиятини йўлга қўйилгани, нафақат турли оварагрчиликларни олдини олибгина қолмай, Оқолтин, Сардоба ва Мирзаобод туман аҳолисига, қолаверса, Тошкент-Термиз Катта тракти бўйлаб ҳаракатланиб, йўл транспорт ҳодисалари сабаб қўшма шикастланган ҳайдовчи ва йўловчиларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш имконини беряпти, — дейди туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Ғофур Абдураимов. — 2024 йил 7 ой давомида туман тиббиёт бирлашмасига 10 326 нафар бемор мурожаат қилган бўлса, шундан 1 782 нафар бемор Туманлараро қўшма шикастланишлар марказига ётқизилди. Ва натижада 253 нафар беморда анъанавий усулдаги, 111 нафар беморда эса юқори технологик «лапароскопическая холецистэктомия», «лапароскопическая аппендэктомия», узун найсимон суякларни «блокловчи интрамедуляр остеосинтез» жарроҳлик амалиётлари бажарилиб, қолган 8 544 нафар беморга амбулатор хизмат кўрсатилди.

    Бундан ташқари, Оқолтин туман тиббиёт бирлашмаси, унинг Туманлараро қўшма шикастланиш ва юрак-қон томир касалликлари марказига келтирилган энг сўнгги русумдаги «мультиспиральная компьютерная томография» ёрдамида 202 нафар, рентген аппарати ёрдамида 7 012 нафар, ультратовуш аппарати ёрдамида 10 148 нафар беморнинг саломатлик кўрсаткичи текширилиб, текшириш натижаларига қараб ташхислаш ва даволаш ишлари бажарилди.

    Автоҳалокатлар сабаб, мурожаат қилган 343 нафар беморнинг 82 нафарига стационар, қолганларига шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилган бўлса, инфаркт миокарди ва ўткир коронар синдром ташхиси билан мурожаат қилган 44 нафар беморга стационар шароитда ёрдам кўрсатилди.

    — Бу ишларни тўғри йўлга қуйилишида, кўрсатилаётган тиббий хизматни кўнгилдагидек бўлишида 18 нафар шифокор, 92 нафар ҳамшира, 26 нафар тиббий ва техник ходимларнинг хизмати катта, —дейди Ғофур Абдураимов.

    Бунда Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, вилоят тиббиёт муассасаларнинг малакали мутахассислари билан ўрнатилган ҳамкорлик алоқалари, улар иштирокида ўткази «Маҳорат» дарслари ниҳоятда қўл келяпти. Ўтган йили В. Воҳидов номли республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий маркази малакали ва етакчи мутахассислари билан биргаликда 34 ёшли туғма юрак нуқсони бор беморда туман даражасида очиқ жарроҳлик амалиёти ўтказилиб, нуқсон пластика йўли билан бартараф этилган бўлса, мазкур марказ ва Гулистон тиббиёт кластери мутахассислари ёрдамида эса буйрак трансплантацияси билан боғлиқ амалиёт «Маҳорат» дарси асосида мувафақиятли ўтказилди.

    Хуллас, Оқолтин туман тиббиёт бирлашмаси, унинг Туманлараро қўшма шикастланиш ва юрак-қон томир марказида мураккаб ва юқори технологик амалиётларни йўлга қўйилгани, беморлар ва уларнинг яқинлари учун қатор қўлайликларни тақдим этибгина қолмай, улар узоғини яқин қилишга ёрдам беряпти.

    Ғулом Примов,

    Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот котиби.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates