Элдор Арипов Қозоғистон билан ўзаро ҳамкорликнинг устувор йўналишини белгилаб берди

    Жорий йил 2 августда Остона шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон – Қозоғистон экспертлар кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

    СМТИ ва Қозоғистон Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар институти ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда икки давлат вазирлик, идоралари, эксперт-таҳлилий доиралари раҳбарияти ва вакиллари иштирок этди.

    Унда Ўзбекистон Республикаи Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) директори Элдор Арипов нутқ сўзлади.

    СМТИ вакили сўзларига кўра, икки томонлама муносабатда савдо-иқтисодий ҳамкорлик энг муҳим ўринни эгаллайди. «Қозоғистон бизнинг уч энг йирик ҳамкоримиздан бири. Сўнгги 7 йил ичида мамлакатларимиз ўртасидаги товар айирбошлаш икки баробардан ортиқ ўсиб, 2023 йил охирида 4,4 миллиард долларга етди», – деди Элдор Арипов.

    Сармоявий ҳамкорлик юқори суръатда намоён бўлиб келяпти. 2017 йилдан бошлаб Қозоғистондан Ўзбекистонга инвестиция ҳажми 23 баробар ошди – 2023 йилдаги 10 миллион доллардан 230 миллион долларгача. Юртимизда ушбу давлат капитали иштирокидаги корхоналар сони кўпайибборяпти. 2016 йилга нисбатан бу миқдор беш баробар ўсиб, мингдан ошди.

    СМТИ директори фикрича, ҳамкорликнинг мавжуд ижобий динамикасини янада мустаҳкамлаш учун «рақобатдош устунликни сақлаб қолиш ва ошириш баробарида янги иқтисодий имкониятга эга умумий салоҳиятни бирлаштиришга таяниш керак». Икки томон учун ҳам тенг фойда келтирадиган бу ҳолат ўзаро боғланган минтақамизда энг муваффақиятли стратегия сифатида намоён бўлади, деб хабар беради «Дунё» АА.

    Шу нуқтаи назардан Элдор Арипов бир неча масала бўйича диққатни жамлашга чақирди:

    Аввало, иттифоқчилик муносабати тўғрисидаги шартномада белгиланган тамойил асосида сиёсий ишончни мустаҳкамлаш, барча даражадаги мунтазам сиёсий мулоқотни давом эттириш ва янада кенгайтириш муҳим.

    Кўп томонлама платформа доирасида яқин ҳамкорлик, бир-бирини қўллаб-қувватлаш ҳамда ташаббусларни биргаликда илгари суриш талаб этиляпти. Икки давлат иштирокидаги йирик халқаро тадбирлар олдидан ўзаро маслаҳатлашув ва фикр якдиллиги жуда муҳим. Бу борада Экспертлар кенгаши беқиёс ҳисса қўшиши мумкин.

    Иккинчидан, иқтисодиётлар бир-бирини тўлдириши асосида саноат ва технологик ривожланишнинг умумий маконини шакллантириш ғояларини амалга ошириш долзарб.

    Бунинг учун бизда барча шароит мавжуд: чорвачилик соҳасида жуда кўп истиқболли лойиҳалар, пахтани етиштириш ва қайта ишлаш, иссиқхона қуриш, автомобиль, маиший техника ишлаб чиқариш.

    Бундан ташқари қўшма лойиҳалар амалга ошириш, давлат-хусусий шериклик муносабатини йўлга қўйишда кичик ва ўрта бизнесни фаол жалб этиш муҳим.

    Учинчидан товар, хизмат, ишчи кучи ва капитал ҳаракати учун «тўсиқсиз» муҳит яратиш долзарб ҳисобланади.

    Бунинг фойдаси аниқ: истеъмол нархи пасаяди, таъминот занжири қисқа масофага кўчади, бу бизни жаҳон бозоридаги турбулентликдан ҳимоя қилади. Икки давлат чегара ҳудудларини ривожлантириш бош режаларини боғлаш бўйича таклифларимиз бор. Ишончим комилки, имкониятларимиз бир-бирини тўлдириши йўлларини аниқласак, иқтисодий ўсишнинг янги нуқталари очилади», — деб фикрини баён қилди Элдор Арипов.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates