Асосий эътибор Ўзбекистон Республикаси ва АҚШ ўртасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларига қаратилди.
Хусусан, ногиронлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, инклюзивликни рағбатлантириш ва уларни савдо муносабатларига жалб этиш, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ва бошқа соҳаларга тааллуқли икки томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари кўриб чиқилди.
Бу йўналишда қўшма ташаббусларни ривожлантириш учун техник кўмак жалб этиш бўйича келишувга эришилди.
Учрашув якунлари бўйича ҳамкорликнинг муҳокама этилган йўналишлари доирасида олиб борилаётган ишлар кўламини янада чуқурлаштириш ва кенгайтиришга тайёрлик билдирилди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.