АҚШ биринчи марта коинот чиқиндилари учун компанияни жаримага тортди

    АҚШ ҳукумати тарихда биринчи марта коинот чиқиндилари учун жарима солди. Америка телевидение провайдери Федераль алоқа комиссияси томонидан жаримага тортилди.

    2002 йилда учирилган сунъий йўлдошни Ер орбитасидан олиб чиқа олмагани учун компания 150 минг доллар жарима тўлайди. Комиссия вакиллари таъкидлаганидек, мазкур ҳолат Ерга яқин бўшлиқнинг ифлосланишига қарши курашда “катта қадам” бўлди.

    Жаримага тортилган провайдер 2012 йилда муддати тугаган қурилмани олиб ташлашга ваъда берган. Компания 2022 йилда қурилмани олиб ташлашга яна бир уриниб кўрди, бироқ сунъий йўлдошнинг ёқилғиси тугаб қолди. Шундан сўнг қурилма орбитада қолдирилганди, деб хабар беради mir24.tv.