АҚШ Давлат котибининг ўринбосари билан мулоқот ўтказилди

    Халқаро ҳамкорлик 22 сентябр 2022 1009

    БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессиясида иштирок этиш учун Нью-Йорк шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Америка Қўшма Штатлари Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Виктория Нуланд билан учрашув ўтказди.

    Мулоқот давомида қайд этилганидек, сўнгги йилларда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар самараси ўлароқ Ўзбекистон-Америка стратегик шериклиги икки томонлама ва минтақавий кун тартибининг барча жабҳаларида сезиларли даражада жадаллашди. Ўзаро ишонч ва ҳурмат тамойилларига асосланган фаол сиёсий мулоқот олиб бориляпти.

    В.Нуланд Америка томони Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва очиқлик сиёсатини қўллаб-қувватлашини таъкидлади. Расмий Вашингтоннинг Ўзбекистон билан алоқаларни икки томонлама даражада ва «5+1» форматида мустаҳкамлашга тайёрлиги маълум қилинди.

    АҚШ Давлат котибининг ўринбосари Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантириш, шунингдек, минтақалараро алоқаларни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари ва амалий қадамларини олқишлади. Мамлакатимизнинг Афғонистонда барқарор тинчлик ва барқарорликка эришиш, қўшни давлатга кенг кўламли гуманитар ёрдам кўрсатиш, инфратузилма ва энергетика лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларига юксак баҳо берилди.

    Учрашув давомида турли даражадаги бўлажак тадбирлар жадвали, шунингдек, савдо-инвестиция ва маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш бўйича ҳам фикр алмашилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates