АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари ҳозирда инфекцияни кузатмоқда. Асосийси, унинг қанчалик тез тарқалиши ва қандай хавф туғдиришини аниқлаш.
Ҳозиргача эпидемиологлар “эрис”га кўпроқ эътибор қаратмоқда, деб хабар беради mir24.tv.
У ковиднинг сўнгги штаммларидан биридир. У бутун дунё бўйлаб тобора кўпроқ тарқалиб бормоқда. Шифокорлар таъкидлаганидек, мазкур штамм инсон саломатлиги учун глобал миқёсда хавфли эмас.