АҚШ Конгресси аъзолари Самарқанд шаҳрида бўлишди

    Мамлакатимизда 6 октябр 2021 953

    Меҳмонлар мамлакатимизга ташрифи доирасида Самарқанд шаҳрида ҳам бўлди.

    АҚШ парламенти аъзоларини Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов кутиб олди ва қабул қилди.

    Бўлиб ўтган суҳбат давомида Ўзбекистон ва АҚШ ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

    Самарқанд вилояти ҳокими вилоятнинг инвестиция ва сайёҳлик салоҳияти ҳақида батафсил маълумот берди ҳамда АҚШ етакчи компанияларини саноат, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги ва туризм индустрияси каби соҳаларда ҳамкорлик қилишга таклиф қилди.

    Меҳмонлар Самарқанд шаҳрининг тарихий обидалари ва диққатга сазовор жойлари билан танишдилар.

    Самарқанд шаҳри меъморий ёдгорликларининг бадиий ўзига хос жиҳатлари АҚШ парламенти аъзоларини лол қолдирди.

    АҚШ Конгресси аъзолари Гўри Амир мақбараси, Улуғбек расадхонаси, Регистон майдони ва Бибихоним мадрасасини зиёрат қилдилар.

    Меҳмонлар жаҳон цивилизацияси хазинасининг ажралмас қисми бўлган ўзбек халқининг маданий меросини келажак авлодлар учун асраб-авайлаш катта аҳамиятга эга эканини таъкидладилар, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates