АҚШ разведкаси Эроннинг ядро қуроли устида ишлаётганига оид ҳеч қандай далил топмади

    АҚШ миллий разведкаси сенаторларга Эроннинг ядровий қурол яратиш устида ишлаётгани ҳақида ҳеч қандай далил йўқлигини маълум қилди, деди Сенат разведка қўмитаси раиси ўринбосари Марк Уорнер (демократ) MSNBC телеканалида.

    Сенаторнинг эслатишича, март ойида АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард “Эрон бомба яратиш бўйича ҳеч қандай чора кўрмаган” деган. “Ва шу ҳафтанинг душанба куни биз разведка маълумотлари ўзгармаганлиги ҳақидаги тасдиқни олдик”, деб қўшимча қилди Уорнер.

    Гап Габбарднинг 25 март куни разведка бўйича махсус қўмитага ёзма тақдимоти ҳақида кетяпти, унда директор бўлим учун 18 та АҚШ разведка бошқармасининг Эрон бўйича хулосаларини умумлаштирган: унинг сўзларига кўра, разведка ҳамжамияти Эрон ядро қуроли яратмаяпти, олий раҳбар [Али] Хоманеий 2003 йилда тўхтатганидан буён ҳали ҳам “ядровий қурол яратиш дастурига рухсат бермаган, деб ҳисоблайди”.

    АҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон Исроил зарбаларидан олдин ядро қуроли яратишга яқин турганини даъво қилди, деб хабар беради rbc.ru.

    Журналистлар унга Габбарднинг АҚШ разведкасининг бундай даъволарга зид бўлган баҳосини эслатганда, республикачи шундай жавоб берди: “Унинг нима деганинг менга фарқи йўқ. Менимча, улар [Эронда] жуда яқин эди”.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates