АҚШда нафас оладиган ва терлайдиган робот ишлаб чиқилди

    Тадқиқотчилар ANDI роботи иссиқлик одам организмига қандай таъсир қилишини яхшироқ тушунишга ёрдам беради, деб умид қилишмоқда.

    Американинг Thermetrics компанияси Аризона штати университети тадқиқотчилари учун нафас оладиган, терлай оладиган ва титрайдиган робот ишлаб чиқишди.

    Қайд этилишича, ANDI деб номланган ва тер ҳосил қилувчи тешиклари бўлган робот экстремал ҳароратнинг одам саломатлигига таъсирини яхшироқ тушунишга ёрдам бериш учун ишлаб чиқилган.

    Кийим-кечак ишлаб чиқарувчи компаниялар томонидан кийимларни синаб кўриш учун терлайдиган роботлардан фойдаланилмоқда, аммо ANDI очиқ ҳавода ишлатилиши мумкин бўлган ягона роботдир.

    Бу ихтиро илгари имконсиз бўлган ҳаддан ташқари иссиқлик шароитида тажрибалар ўтказиш, шунингдек, қуёш нурининг таъсирини ўрганиш имконини беради, деб хабар беради korrespondent.net.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates