АҚШда робот дунёдаги илк стоматологик муолажани амалга оширди

    АҚШнинг Бостон шаҳридаги Perceptive компанияси сунъий интеллект асосида ишлайдиган робот-“тиш шифокори”ни ишлаб чиқди.

    У биринчи марта мустақил равишда қолип ўрнатиш учун тишни тайёрлаш жараёнини амалга оширди.

    Одатда тиш шифокори бундай муолажага икки соатга яқин вақт сарфлайди, бироқ робот бу вазифани 15 дақиқада бажарди.

    Компания бош директори ва асосчиси Крис Сириэллонинг дунёдаги биринчи тўлиқ автоматлаштирилган, роботлаштирилган стоматологик муолажа муваффақиятли якунлаганидан мамнун. Унинг айтишича, тиббиётдаги мазкур ютуқ стоматологик муолажаларнинг аниқлиги ва самарадорлигини оширади.

    Компания оптик когерентлик томография технологиясиясига асосланган “оғиз бўшлиғини қўл воситасида сканерлаш” усули воситасида муолажа вақтини сезиларли даражада қисқартиришга эришди. Бу бемор оғиз бўшлиғи, шу жумладан тиш усти ёки милк ости ҳолати ҳақида уч ўлчовли маълумотларни тақдим этади.

    Perceptive унинг янги 3D оптик технологияси атиги 45 фоиз самарадорликка эга ҳозирги 2D рентген нурларидан фарқли тарзда кариесни аниқлаш имконияти жуда юқори.

    Крис Сириэллонинг сўзларига кўра, компания роботнинг имкониятларини оширишни режалаштирмоқда. Кўнгиллилар устида ўтказилган дастлабки синовлар муваффақиятли ўтди ва робот, ҳатто, бориш қийин бўлган жойларда ва қийин шароитларда, хусусан, бемор ҳаракатланаётганда ҳам ишлай олиш имкониятига эга.

    Бироқ, робот ҳозирда АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идорасининг (FDA) рухсатига эга эмас, шу боис ундан барча беморлар фойдалана олиши учун йиллар талаб қилиниши мумкин, деб хабар беради korrespondent.net.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates