АҚШда йирик литий кони топилди

    Геологлар Невада ва Орегон штатлари чегарасида янги литий конини топишди. Мустақил экспертларнинг фикрича, у дунёдаги энг катта литий кони бўлиши мумкин.

    Унинг литий заҳиралари 20 дан 40 миллион тоннагача бўлиб, бу Боливиядаги энг йирик кондан кўп деганидир. Бу кашфиёт литийнинг глобал миқёсдаги динамикасини ўзгартириши, унинг нархига ва сайёрамизнинг турли ҳудудларини етказиб бериш хавфсизлигига таъсир қилиши мумкин.

    Кальдера Макдермитт деб номланди. У 16 миллион йил аввал ҳудуддаги вулқон фаоллиги натижасида вужудга келган. Қадимда вулқоннинг ҳаракатланиши натижасида литийга бой магма юзага чиқди. Миллионлаб йиллар давомида ушбу минтақадаги сейсмик фаоллик литийнинг юзага келишига олиб келди. Натижада 180 метрдан ортиқ чуқурликда иллит қатлами пайдо бўлди. Энди бу жуда қимматли технологик металлни қазиб олишни бошлашгина қолди, холос.

    Лекин бу унчалик осон иш эмас. Экологлар коннинг ўзлаштирилиши атмосферага CО2 нинг катта миқёсда чиқишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлашди. Бундан ташқари, ушбу металлни қазиб олиш технологияси номукаммал ва катта ҳажмдаги қазиб олинадиган ёқилғилар сарфини ўз ичига олади ҳамда ер ости суви оғир металлар билан ифлосланиши мумкин, деб хабар беради techcult.ru.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates