баннер
26 мар 2025
06:10

    АҚШдаги кутубхонадан Темурийларга оид Қуръон қўлёзмасининг яна бир нусхаси топилди

    Фан 25 феврал 2025 569

    Бу ҳақда Франция Олий тадқиқотлар маркази профессори Карим Ифрак Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази билан онлайн учрашувда маълум қилди.

    Карим Ифрак 2024 йилда ўтказилган “Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс асоси” VIII халқаро конгресс ҳамда Халқаро маданий мерос ҳафталигида иштирок этиб, Темурийлар даврида кўчирилган нодир рангли Қуръони Карим қўлёзмаси ҳақида қизиқарли маълумотлар берган эди.

    Ҳозирда мазкур қўлёзма Ислом цивилизацияси маркази лойиҳалари қаторига киритилган.

    Учрашув давомида Карим Ифрак АҚШдаги йирик кутубхоналардан бирида ушбу қўлёзманинг яна бир нусхаси топилганини маълум қилди.

    Шунингдек, у “Қуръони Каримнинг Темурийлар даври қўлёзмалари“ мавзусида Марказ билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

    Карим Ифрак келгуси халқаро анжуманларда ўзининг янги кашфиётлари билан иштирок этишини таъкидлади. Шунингдек, унинг “Исломнинг пайғамбари: Ғарблик буюк олимлар нигоҳидаги беш аср” номли янги китоби нашрга тайёрланаётгани маълум қилинди.
    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech