АҚШга боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари учун муҳим талаблар маълум қилинди

    АҚШнинг Тошкентдаги Элчихонаси маълумотларига кўра,  8 ноябрдан бошлаб АҚШга кирувчи хорижий мамлакатлар фуқаролари АҚШга жўнаб кетаётган самолётга чиқишларидан олдин COVID-19 га қарши тўлиқ эмланганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этишлари шарт.

    Касалликни назорат қилиш ва олдини олиш марказига (CDC) кўра, Озиқ-овқат ва фармацевтика идораси (FDA) томонидан тасдиқланган ёки рухсат этилган, шунингдек, ЖССТ томонидан фавқулодда вазиятларда фойдаланиш учун рўйхатга олинган вакциналар Қўшма Штатларга кириш учун мақбул деб ҳисобланади.

    Бу чекловлар иммиграция визаси мавжуд шахсларга; дипломатик ва расмий каналлар орқали АҚШга ташриф буюрадиганлар; 18 ёшгача бўлган болаларга тааллуқли эмас (қўшимча маълумотлар Элчихонанинг сайтида мавжуд).

    Шу муносабат билан Вазирлик АҚШга боришни режалаштираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига юқоридаги талабларни инобатга олишни тавсия қилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates