АҚШнинг Виржиния штатида юз берган торнадо оқибатида қарийб 100 та уй зарар кўрди

    АҚШнинг Виржиния штатида кучли торнадо оқибатлари бартараф этилмоқда.

    Виржиния-Бич шаҳри фавқулодда ҳолат эълон қилди. Дастлабки маълумотларга кўра, табиий офат юзлаб уйга зарар етказган. Кўплаб вайронагарчиликларга қарамай, қурбонлар ҳақида маълумот йўқ. Торнадо электр симларини ҳам ишдан чиқарди. Мингга яқин одам электрсиз қолди, электр таъминоти босқичма-босқич тикланмоқда. Айрим аҳоли вакиллари уйларида газ сизиб чиққанини айтишди.

    Апрель ойида кучли бўронлардан кейин АҚШнинг марказий қисмидан бир нечта торнадо кузатилди. Оклахомада торнадо иккита аҳоли пунктини қамраб олди, икки киши ҳалок бўлди. Штат бўйлаб электр узатиш линиялари ва турар-жой биноларига зарар етди. 23 минг киши электрсиз қолди.

    Март ойида торнадо Миссисипи штатининг Роллинг Форк шаҳрини бутунлай вайрон қилди. 20 дан ортиқ киши табиий офат қурбони бўлди, юзлаб одамлар жароҳат олди. Диаметри бир километр бўлган торнадо соатига 80 километр тезликда ҳаракатланиб, йўлидаги ҳамма нарсани супуриб ташлади, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates