АҚШнинг йирик корпорацияси билан 60 миллион долларга тенг шартнома имзоланди

    Энергетика 26 сентябр 2023 1545

    “Ўзбекэнерготаъмир” АЖ АҚШнинг “General Elektric Global Parts and Products GmbH” корпорацияси билан 60 миллион долларга тенг шартнома имзолади.

    Мазкур ҳамкорлик мамлакатимиздаги электр станцияларнинг амалдаги энергоблоклари модернизациясини амалга оширишга қаратилган. Бу эса аҳоли ва иқтисодиётнинг муҳим тармоқлари узлуксиз ва сифатли электр энергияси билан таъминланиши учун яна бир муҳим қадам қўйилди демакдир. Шартнома доирасида электр станцияларига техник хизмат кўрсатишдан ташқари, янги эҳтиёт қисмлар етказиб берилади ва демонтаж қилинган эҳтиёт қисмларини тиклаш ишлари амалга оширилади.

    — Бу билан биз мамлакатимиз электр энергетикаси тармоғига замонавий, юқори ривожланган ва энергосамарадор ускуналарни олиб кирамиз, соҳадаги энг илғор технологияларни ўзимизда жорий этиш, натижада ёқилғи сарфини камайтириш ва ишлаб чиқаришни рақамлаштириш эвазига маҳсулотнинг якуний нархини пасайтиришга эришамиз, — дейди “Ўзбекэнерготаъмир” АЖ бош директори Илҳом Ражабов.

    Музокаралар якунига оид яна бир муҳим жиҳат шуки, эндиликда “Ўзбекэнерготаъмир” АЖнинг ёш ходимлари америкалик мутахассислар иштирокида бажариладиган таъмирлаш ва созлаш ишлари орқали ўз малакаларини оширади, деб хабар беради “Ўзбекэнерготаъмир” АЖ матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates