Бу ҳақда Associated Press (АР) хабар берди.
AP маълумотларига кўра, Ямайкада уч киши, Гаитида уч киши ҳалок бўлган, Доминикан Республикаси расмийлари эса бир киши ҳалок бўлган ва бир киши бедарак йўқолганини қайд этган.
Саффир-Симпсон шамол шкаласи бўйича 5-тоифали “Мелисса” тўфони 28 октябрь куни Ямайкага етиб келди. Унинг эпимарказидаги энг юқори шамол тезлиги сониясига 82 метрни (соатига 295 километр) эди. У оролда сув тошқини ва кенг кўламли вайронагарчиликларга сабаб бўлди. Тўфон қирғоққа етиб боргандан сўнг, 4-тоифали бўронга қадар заифлашди. “Мелисса” ҳозирда 3-тоифали тўфон сифатида Кубанинг шарқий қисмига қараб ҳаракатланмоқда, кейин эса, метеорологларнинг фикрига кўра, Багам оролларига етиб боради, деб хабар берди tass.ru.









