Ар-Риёзда Ўзбекистондаги истиқболли сармоявий лойиҳаларга хорижий инвесторларни жалб этишга келишилди

    Инвестициялар 27 ноябр 2023 1086

    Ўзбекистон элчиси Улуғбек Мақсудов Саудия Арабистонида фаолият кўрсатаётган “Ashurst” (Буюк Британия) компанияси катта маслаҳатчиси Сергей Островский билан учрашди.

    Мулоқот чоғида Саудия Арабистонидаги йирик инвестициявий компаниялар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва Ўзбекистондаги истиқболли сармоявий лойиҳаларга хориж томонини жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.

    Сергей Островский саудиялик инвесторлар билан яқин ҳамкорликка эга эканлигини маълум қилди. У мамлакатимизда давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни ҳам юқори баҳолади.

    “Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида ҳамкорлик кўлами мазмунан бойиб бораётгани ва юқори босқичга кўтарилаётганини қўллаб-қувватлайман, — деди Сергей Островский. – Ушбу саъй-ҳаракатлар икки давлат халқлари фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади”.

    Элчи, ўз навбатида, мамлакатимизда хорижий инвесторлар учун яратилган имкониятлар ва шарт-шароитлар ҳақида батафсил сўзлаб берди.

    Суҳбат якунида томонлар 2024 йилнинг иккинчи чорагида Саудия Арабистонидаги энг йирик инвестиция компаниялари раҳбарлари иштирокида Ўзбекистоннинг Ар-Риёздаги элчихонасида инвестиция форумини ташкил этиш имкониятини кўриб чиқишга келишиб олдилар, деб хабар беради “Дунё” АА.

    “Ashurst” — банк, мудофаа, энергетика, инфраструктура, кон саноати, хусусий жамғармалар ва технология йўналишидаги лойиҳаларни таҳлил этишга ва ушбу соҳаларга инвестиция киритишга кўмаклашади.

    Ҳозир кунда ушбу компаниянинг Яқин Шарқ минтақасида, жумладан, БАА ва Саудия Арабистонида ўз ваколатхоналари бор.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates