Аргентинада қулаб тушган меҳмонхона вайроналари остидан тўрт кишининг жасади топилди

    Аргентиналик қутқарувчилар бир ҳафталик қидирув ишлари давомида Вилья-Хесель шаҳридаги 10 қаватли меҳмонхона қулаб тушган жойдан тўрт кишининг жасадини топишди.

    Бу ҳақда TN телеканали хабар берди.

    Унга кўра, яна тўрт киши бедарак йўқолган. Вайроналарни тозалаш ишлари давом этмоқда.

    Қайд этилишича, меҳмонхонанинг янги эгаларига таъмирлаш ишларида ёрдам берган унинг собиқ эгаси ва жияни, қулашдан зарар кўрган қўшни бинода яшган турист, шунингдек, қурувчи ҳодиса қурбонига айланди.

    Эслатиб ўтамиз, кенг кўламли таъмирлаш ишлари олиб борилган меҳмонхона 29 октябрга ўтар кечаси қулаб тушган эди. Икки ой олдин шаҳар ҳокимияти меҳмонхона эгаларига рухсат этилмаган бинода таъмирлаш ишларини тўхтатишни сўраган, деб хабар беради report.az.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates