Археологлар Қора денгиз тубидан 2400 йиллик қадимий буюмларни топишди

    Туркиянинг Керпе кўрфазида олиб борилган сув ости қазишмаларида археологлар милоддан аввалги IV асрдан милодий XII асрга оид қадимий буюмларни топишди.

    Бу бир вақтлар муҳим савдо нуқтаси бўлган тарихий Керпе кўрфазида олиб борилган биринчи илмий сув ости қазишма ишларидир. У 2020 йилда бошланган.

    Қадимий Керпе кўрфази Туркиянинг Қора денгиз соҳилидаги Кожаэли вилоятининг Қандири туманида жойлашган. Юнон тилидан таржима қилинганда бу ном “кўза” ёки “қозон” деган маънони англатади. Бу ерда бир вақтлар муҳим савдо порти бўлган.

    Олимлар жамоаси қирғоқдан 80 метр узоқликда ва тўрт метр чуқурликда, тахминан 2000 квадрат метр майдонда иш олиб боришди.

    Қазишмалар давомида сув остидан милоддан аввалги IV ва эрамизнинг XII асригача бўлган даврга оид тижорат амфораларининг қолдиқлари, сопол идишлар, лампалар, қувур парчалари, Усмонлилар даврига оид турли маданий объектлар ва ҳалокатга учраган кема қолдиқлари топилди, деб хабар беради korrespondent.net.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates