Мексика ўрмонларида йўқолиб кетган қадимий шаҳар топилди

    Лазер харитаси воситасида Мексика ўрмонидан йўқолган майя шаҳри топилди. Унга Валериана деб ном берилди.

    Археологларнинг фикрича, у милоддан аввалги 150 йилдан олдин ташкил топган.

    Бу кашфиёт Мексиканинг жануби-шарқидаги Кампече штатида амалга оширилди. 2013 йилда ўрмон мониторинги лойиҳаси доирасида олимлар лидар ёрдамида 122 квадрат километр майдонни ўрганишди. Ушбу технология ер остида ёки зич ўсимликларда яширинган нарсаларни аниқлаш имконини беради.

    Янги тадқиқотда Шимолий Аризона университети жамоаси тўпланган маълумотларни таҳлил қилди. Бу археологлар томонидан илгари ўрганилмаган ҳудудлар ҳақида янги маълумотлар олиш имконини берди, деб хабар беради mir24.tv.

    Кўп сонли номаълум майя манзилгоҳлари аниқланди. Валериан шаҳри ибодатхона пирамидалари ва ёпиқ майдонларни ўз ичига олган, дея хабар беради Antiquity.

    Келгусида олимлар белгиланган жойда тадқиқот ишларини олиб бориш ниятида. Уларнинг таъкидлашича, кўплаб майя харобалари ҳали ҳам топилмаган бўлиши мумкин.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates