“Арзон Дорихона” МЧЖга тегишли дорихона лицензияси бекор қилинди

    Сотилаётган 25 турдаги дорининг Давлат рўйхатидан ўтмагани ҳамда уларнинг мувофиқлик сертификати мавжуд эмаслиги аниқланди.

    Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси мутахассислари томонидан фуқаро мурожаати асосида Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Фозилтепа кўчаси, 26Б-уй манзилида жойлашган “Арзон Дорихона” МЧЖга тегишли дорихонада текширув ўтказилди.

    Таҳлиллар натижасига кўра, 25 турдаги дори воситаси тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника Давлат рўйхатидан ўтмаганлиги ҳамда ушбу дори воситаларининг мувофиқлик сертификати мавжуд эмаслиги аниқланди.

    Юқоридаги ҳолат бўйича, “Арзон Дорихона” МЧЖга дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолияти учун 2020 йил 9 сентябрь куни берилган 1010-сонли лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Тошкент туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризаси суднинг тегишли ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилди. Шунингдек, “Арзон Дорихона” МЧЖга берилган лицензия бекор қилинди.

    Эслатиб ўтамиз, “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг 20-моддасига мувофиқ сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш, чакана реализация қилиш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates