Асака тумани прокурори ўринбосари пора билан қўлга тушгани рад этилди

    Унда фирибгарлик йўли билан бошқа фуқародан талаб қилинган 15 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган ким?

    Андижон вилояти прокуратураси ва Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ходимлари иштирокида ўтказилган тезкор тадбирда, бир фуқаро Асака тумани прокуратураси иш юритувидаги жиноят иши бўйича енгиллик қилиб беришни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан бошқа фуқародан талаб қилинган 15 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибида ушланди.

    Шуни қайд қилиш лозимки, Асака тумани прокурорининг ўринбосари тадбирда пора билан қўлга тушганлиги ҳақидаги маълумотлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates