Бу ҳақда NASA матбуот хизмати маълум қилди.
Коинотга чиқиш давомида астронавтлар асосий вазифаларни, жумладан, станция фермасидан антеннани олиб ташлаш ва Destiny лаборатория модули ва Quest ҳаво камерасидан таҳлил қилиш учун сирт намуналарини йиғиш каби вазифаларни бажаришди.
Бу Уильямснинг тўққизинчи, Уилморнинг эса бешинчи фазога чиқиши эди. Умуман олганда, бу Халқаро коинот станцияда (ХКС) йиғиш, хизмат кўрсатиш ва модернизация қилиш бўйича ишлар доирасида фазогирларнинг 274 марта фазога чиқишидир. Уильямс NASAнинг собиқ астронавти Пегги Уитсоннинг очиқ коинотда умумий иш давомийлиги бўйича аёллар орасида рекордни янгилади. Энди унинг ҳисобида 62 соату 6 дақиқа бор ва бу кўрсаткич бўйича бошқарма рўйхатида тўртинчи ўринни эгаллади, деб хабар беради report.az.