Юлдузлараро “31/Atlas” деб номланган объект Ерга 300 миллион километрдан ҳам камроқ масофага яқинлашди. Бу тўғрида Россия Фанлар академияси коинот тадқиқотлари институтининг қуёш атрономияси лабораторияси телеграм-каналида эълон қилинган.
NASA астрономлари Қуёш юзасида юзга ўхшаш “қўрқинчли табассум”ни суратга олишди. Сурат Хэллоуин байрамидан олдин олинган.
NASAнинг “Perseverance” ровери дарёнинг ўзанида лой босган тошларни топди, бу тошларда “қоплон мўйнасидаги холчалар”га охшаш белгилар мавжуд.
Транспорт вазири, NASA директори вазифасини бажарувчи Шон Даффи Fox News телеканалига берган интервьюсида АҚШ 2030-йиллар бошида Марсга одамларни жўнатишни режалаштираётганини айтди.
20 ва 23 июль кунлари NASAнинг Psyche коинот ускунаси худди шу ном билан аталадиган металлга бой астероид томон йўл олиб, ўз камераларини муваффақиятли синовдан ўтказди.
АҚШ транспорт вазири, АҚШ Миллий аэронавтика ва коинот бошқармаси (NASA) раҳбари вазифасини бажарувчи Шон Даффи шу ҳафта Ойда ядровий реактор қуриш дастурини тезлаштириш режасини эълон қилмоқчи.
Сунъий йўлдош Ер атрофида кунига 14 марта айланиб, сайёрамизнинг бутун музли ва қуруқ юзасини 12 кун ичида икки марта сканерлайди.
Осмонўпар бино катталигидаги 2003 AY2 астероиди келаётган якшанба куни сайёрага яқинлашади. Нисбатан хавфсиз масофага қарамай, объект потенциал хавфли ҳисобланади.
Америкалик тадбиркор, SpaceX коинот корпорацияси раҳбари Илон Маск Washington Post газетасига берган интервьюсида Марсга парвозни асосий мақсад деб атади, бироқ Ойга учиш имкониятини истисно этмади.
Коинот туристлари Ер атмосфераси ва коинот ўртасидаги чегарагача учиб боришди ва кейин қайтиб келишди.