баннер
27 мар 2025
01:05

    Астронавтлар Crew Dragon фазовий кемасида илк бор Ер қутблари устида парвоз қилади

    Crew Dragon фазовий кемаси 1 апрель куни астронавтлар иштирокидаги қутб орбитал парвозини бошлайди. У Ернинг Шимолий ва Жанубий қутблари узра учади.

    Бу ҳақда Американинг SpaceX компанияси хабар берди.

    Fram2 миссияси Ер қутбларини тадқиқ қилиш учун биринчи бошқариладиган парвоз бўлиб, миссияни молиялаштирган Хитойда туғилган мальталик криптовалюта тадбиркори Чун Ван, германиялик Арктика робототехникаси муҳандиси Рабеа Патрисия Рогге, австралиялик қутб тадқиқотчиси Эрик Филипс ва норвегиялик кинорежиссёр ва кинооператор Янике Миккельсен коинотга йўл олишади.

    Чун Ван миссияни ташкиллаштириш учун қанча маблағ ажратгани номаълум, лойиҳанинг нархи ошкор этилмади.

    Миссия уч кундан беш кунгача давом этади. Парвоз 425-450 километр баландликда амалга оширилади. Халқаро коинот станциясига туташиш кўзда тутилмаган.

    Кема экипажи қутб музликлари ва ушбу чекка ҳудудларнинг иқлимий хусусиятлари ҳақида маълумот тўплайди. Fram2 миссияси иқлим ўзгаришининг таъсири ҳақида қимматли маълумотларни тақдим этиши ва Ернинг энг экстремал муҳитини ўрганишга ҳисса қўшиши кўзда тутилган, деб хабар беради korrespondent.net.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech