Бу ажойибот нафақат «лайк» ва «шарҳлар» тўплади, балки ҳуқуқ-тартибот органларининг диққатини ҳам ўзига жалб қилди.
Фарғона вилояти ИИБ ТКХ Киберхавфсизлик бўлими ходимлари бу ҳолатни вилоят Экология бошқармасига билан бирга ўрганди. Бу ҳақда бошқарма ахборот хизмати хабар қилди.
Аниқланишича, Фарғона шаҳрининг «Машъал» маҳалласида яшовчи фуқаро К.К ўз хонадонида мазкур илонни ҳеч қандай рухсатномасиз боқиб келаётган экан. Бу ҳолат «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунга зид экани тушунтирилгач, К.К илонини ҳайвонот боғига топширишга рози бўлди.
"Эндиликда ушбу Колифорния форси Фарғона ҳайвонот боғида яшайдиган бўлди ва ёввойи дунёнинг янги юлдузи сифатида меҳмонларни кутиб олмоқда!", — дейилади хабарда.