Атмосферадаги микропластикларнинг асосий манбаи аниқланди

    Атмосферадаги микропластикларнинг асосий манбаи океандир.

    Буни Нью-Йоркдаги Корнель университети олимлари маълум қилди. Аммо заррачалар тарқалишининг аниқ механизми номаълумлигича қолмоқда.

    Тадқиқот муаллифлари микропластикларнинг ҳавода жойлашиш тезлигини аниқлаш учун компьютер моделини ишлаб чиқишди. Ҳар хил шакл ва ўлчамдаги зарралар ҳисобга олинди (узунлиги 100 мкм ва кенглиги 2 мкмгача). Тадқиқотчилар ҳаво турбулентлигининг таъсирини ҳам ҳисоблаб чиқишди.

    Натижалар шуни кўрсатдики, микропластиклар атмосфера шамолларида таъсирида ҳаракатланади ва анча катта майдонда тўпланади. Табиий ва шаҳар шароитида асосан жуда нозик ва узун микропластик толалар йиғилади. Улар манбага тезроқ ва яқинроқ жойлашади, шунингдек, жуда бардошлидир.

    Олимлар микропластикларнинг бир қатор асосий манбаларини кўриб чиқишди. Масалан, йўллар ва шина зарралари, океан юзасидан шамол кўтарган зарралар, қишлоқ хўжалигида юзага келадиган чанглар ва шаҳар муҳити. Модель микропластикларнинг асосий манбаи океан эканини кўрсатди.

    Тадқиқотчилар сайёрамизнинг ҳамон пластикдан холи ҳудудлар борлигини таъкидладлашди. Аммо заррачаларни ҳатто узоқ ва бориш қийин бўлган ҳудудларда ҳам учратиш мумкин ва пластик таъсирида юзага келган ҳавонинг ифлосланиши оқибатлари ўнлаб йиллар давомида сезилади, дея хабар беради mir24.tv.